Музликлар қачон эрийди?

Яқинда халқаро тадқиқотчилар гуруҳи илмий мақола эълон қилди. Унда айтилишича, 10 йилдан кейин Андами ва Ҳимолай оралиғидаги кенгликларда бирорта музлик қолмайди. Масалан, Африка чўққиси Килиманжарада қор ва муз қоплами 2030 йилга бориб эриб тугайди. Дунёнинг бошқа музликлари тақдири ҳам шундай бўлади.

Хўш, бу қандай хавф туғдиради?

Ўнлаб йирик шаҳарлар йўқ бўлади. Жумладан, Нью-Йорк, Лондон, Санкт-Петербург, Буэнос-Айрес. Шунингдек, Нидерландия тўлиқ сув остида қолади. Дания ва Ғарбий Европани ҳам шундай қисмат кутади. Шимолий Америкада АҚШнинг Атлантика қирғоқлари Флорида билан Мексика кўрфази соҳиллари сувга ғарқ бўлади.