Нарпайлик ёш мусиқачилар иқтидорини намойиш этмоқда

Нарпайда Ўзбекистон Республикаси Президентининг муҳим 5 ташаббуси доирасида 13- ва 27-болалар мусиқа ва санъат мактаблари тарбияланувчиларининг ҳисобот концерт дастурлари намойиш этилди.
Туман маданият бўлими ҳамда Самарқанд шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлатимиз раҳбари ташаббусининг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди.
Худди шундай тадбирлар тумандаги маданият марказлари, умумий ўрта таълим мактаблари, маҳаллаларда ҳам давом этмоқда.