Нурободда болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш бўйича мавсум бошланди
- 11.06.2022 12:33
- 10
- Самарқанд
Жорий йилда туман бўйича 4 та стационар турдаги оромгоҳ ва соғломлаштириш майдончалари фаолияти йўлга қўйилиб, уларда жами 820 нафардан ортиқ болани дам олдириш режалаштирилган.
Жумладан, 1 та стационар турдаги оромгоҳда 320 дан ортиқ, 3 та соғломлаштириш майдончаларида 500 га яқин бола соғломлаштирилади.

Мавсум давомида оромгоҳ ва соғломлаштириш майдончаларида болалар учун интеллектуал ривожлантириш, экологик-биологик ва ўлкашунослик, техник ижодкорлик, ижтимоий мослашув, тарбия ва спорт-соғломлаштириш, бадиий ижодиёт йўналишларига ихтисослаштирилган тўгараклар ташкил этилиши режалаштирилган.

Болалар саломатлиги доимий равишда малакали шифокор ва ҳамширалар назоратида бўлиб, масканлардаги тиббиёт хоналари барча зарур тиббий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, дори-дармонлар, махсус дори воситалари билан таъминланган.

Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Афросиёб хитойлик олимлар билан ҳамкорликда ўрганилади
- 57 дақиқа аввал
- Самарқанд
Миллат тақдирига дахлдор ҳикматлар
- 2 соат аввал
- Мутолаа