“Алпомиш”да болажонларга шодлик улашилди

Касаба уюшмалари вилоят Кенгаши томонидан Самарқанд тумани Оҳалик маҳалласида жойлашган “Алпомиш” болалар оромгоҳида тадбир бўлиб ўтди.
12 июнь - Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни муносабати билан Кенгаш қошидаги Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти ташаббуси билан ўтказилган тадбирда Касаба уюшма вилоят Кенгаши раиси С.Рафиқов юртимизда олиб борилган амалий ишлар натижасида тизимли равишда болалар меҳнатидан фойдаланишга бутунлай барҳам берилганлигини таъкидлаб ўтди.
Турли тақдимотлар, мусобақалар, билимлар беллашуви ва албатта, куй-қўшиқлардан иборат қизиқарли байрам дастури болажонларга қувонч улашди. Улар ўз қизиқишларига кўра, расм чизиш, шахмат-шашка бўйича танловларда иштирок этди.
Якунда ҳар бир йўналиш бўйича танлов ғолиблари аниқланиб, улар вилоят касаба уюшмасининг эсдалик совғалари, шунингдек, фаол тарбиячи ва етакчилар Хоразм вилоятига 3 кунлик бепул саёҳат йўлланмаси билан тақдирланди.
Дилмурод Тўхтаев.