Одам савдоси - давр муаммоси

Одам савдоси иллати жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган ХХI асрнинг жиддий муаммоларидан бири. Бу иллатнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида юртимизда қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу иллат билан курашишда нафақат давлат ташкилотлари, балки нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда халқаро ташкилотлар ҳам манзилли ишларни амалга оширмоқда.

Хусусан, вилоятимизда ҳам одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш вилоят ҳудудий комиссияси ишчи гуруҳи аъзолари томонидан мунтазам маҳалла, таълим муассалари ва тиббиёт ташкилотларида ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.

Самарқанд шаҳридаги Мевазор маҳалла фуқаролар йиғини раиси ҳамда маҳалла фаоллари учун Самарқанд шаҳридаги 49-умумий ўрта таълим мактабида ҳудудий комиссия аъзолари томонидан "Одам савдоси - давр муаммоси" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда вилоят ИИБ масъул ходими Т.Элбоев одам савдосининг келиб чиқиш сабаблари, унга қарши курашишда вилоятимизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида иштирокчиларга тушунчалар берди. Масъул ходим ўз сўзида вилоятимизда ўтган йилни ўзида 5 ҳолат аниқланиб, тегишли чоралар кўрилгани ҳақида маълумот берди.

Иштирокчиларга республика "Истиқболли авлод" ижтимоий ахборот маркази томонидан ишланган огоҳликка чақирувчи видеороликлар намойиш этилди.

Республика "ISTIQBOLLI AVLOD" ижтимоий ахборот маркази Самарқанд вилоят бўлими.