Одамларнинг телекоммуникация ва мобил алоқасига доир саволлари кўп

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Тайлоқ туманида жиcмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул ўтказди.
Тумандаги 29-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган қабулда 200 нафардан зиёд жисмоний ва юридик шахс иштирок этди. Фуқаролар асосан телекоммуникация, мобил алоқаси, радиотелевидение, ахборот технологиялари соҳасида ўқитиш, ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабларга қабул ва ўқувчиларга бериладиган имтиёзлар тўғрисида муаммо, шикоят ва таклифларини билдирди.
Қабул давомида 51 та мурожаат келиб тушди, 21 та мурожаат ижобий ҳал қилинди ва 30 та мурожаат назоратга олинди.
Шу билан бирга иштирокчиларга тумандаги “Рақамли технологиялар” ўқув маркази, Самарқанд шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактаби негизида информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабининг ўқув жараёни ҳамда Булунғур туманида қад ростлаётган ўқув марказ фаолияти бўйича ҳам маълумот берилди.