Оғизнинг мунтазам ҳидланиши нимадан далолат?
- 19.02.2023 10:36
- 203
- Саломатлик
Мутахассислар гингивит - милкларнинг яллиғланиши билан оғриган одамлар қон томирларида қуйқалар пайдо бўлиши ва юрак хуружига учраш ҳоллари бошқаларга нисбатан икки баравар кўп учрайди, дейишмоқда.
Оғиз бўшлиғидаги нохуш ҳидни келтириб чиқарадиган бактериялар қонга тарқалиб, яллиғланиш жараёнларини қўзғатади.
Кардиологлар юрак муаммоларининг ташқи белгилари орасида кўкрак қафасидаги оғриқлар, нафас қисилиши, бош айланиши ва кўнгил айниши билан бирга милклардаги доимий оғриқ ва нохуш ҳидни эътиборсиз қолдирмасликни таъкидлашмоқда.
Шунингдек, қўл ёки оёқда фавқулодда увишиш, сабабсиз уйқучанлик, ноодатий бош оғриғи ҳам қон томирлари ва юрак билан боғлиқ муаммо борлигига ишора қилади.
Теглар:
тиббий маслаҳат
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа