Ўғрининг хурсандчилиги узоққа чўзилмади

Самарқанд шаҳар Нурафшон маҳалласида яшовчи, 1964 йилда туғилган Р.С.нинг яшаш хонадонига номаълум шахс деразасини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, уйида бўлган сандиқ ичидан жами 13.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини талон-торож қилиб воқеа жойидан яширинган.

Бироқ жиноятчининг хурсандчилиги узоққа бормади. Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 1-сон ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Самарқанд вилоят Паст Дарғом тумани, Шомбулоқ маҳалласида яшовчи, 1975 йилда туғилган Х.Қ. содир қилганлиги аниқланиб, ундан 2.000 АҚШ доллари далилий ашё сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Х.Қ.га нисбатан Ўзбекситон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.