Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кирган абитуриентлар давлат олий таълим муассасалари учун танловида иштирок этмайди
🔰 Жорий йилда олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш тест синовлари республика олий таълим муассасаларига ўтказиладиган тест синовлари билан бирга ўтказилди ва рўйхатдан ўтишда талабгорларга олий ҳарбий таълим муассасасидан ташқари фанлар мажмуаси бир хил бўлган ҳарбий бўлмаган олий таълим муассасаларининг бештагача бакалавриат таълим йўналишини танлаш ҳуқуқи берилди.
📋 Тест синовлари якунлангандан сўнг олий ҳарбий таълим муассасаларига ҳужжат топширган талабгорларнинг тест натижалари Давлат тест маркази томонидан олий ҳарбий таълим муасссасаларига тақдим этилди ва олий ҳарбий таълим муассасалари томонидан танлов ўтказилиб, танлов натижалари эълон қилинди.
❕ Шундан сўнг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган талабгорлар ҳақидаги маълумотлар Давлат тест марказига тақдим этилди ва улар давлат олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун танловда иштирок этмайди.
🖥 Шу сабабли олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кирган абитуриентлар mandat.dtm.uz сайтида таълим йўналишлари кесимидаги рўйхатдан чиқариб ташланди.
✅ Бунинг натижасида айрим таълим йўналишларида абитуриентларнинг сони камайди ва уларнинг баллар кетма-кетлигидаги ўрни ўзгарди. Аниқроқ қилиб айтганда, юқорига кўтарилди, деб хабар бермоқда Davlat test markazi.