Олмослар лойда эримайди: Виктор Гюгодан ҳаёт ва севги ҳақида иқтибослар

Француз ёзувчиси, француз романтизмининг асосий намояндаларидан бири, сиёсий ва жамоат арбоби Виктор Гюго кўп қиррали шахс бўлган.

У тарихга қизиқарди ва ўз ўқувчиларини ҳам унга қизиқтирарди.  Ёзувчи ва драматург 13 та пьеса, 9 та роман, кўплаб шеър ва ҳикоялар ёзган.

Романларида қизиқарли сюжетлар, ёрқин персонажлардан ташқари, эзгулик ва ёвузлик, муҳаббат ва нафрат, ҳаёт ва ўлим табиати ҳақида кўп гапиради. Унинг китобларидан кўплаб саволларга жавоб топиш мумкин, чунки уларда баён этилган фикрлар бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган:

• Ҳаётда энг катта бахтга эришиш  бу  -  биз ким ва қанақа бўлишимиз ва ўзлигимизча қолишимиздан қатъий назар, кимнингдир бизни севишини билиб яшашдир.

• Биз йиғлаб туғиламиз, инграб жон берамиз. Ҳаётда фақат кулиб яшашгина қолади, холос.

• Тақдир ҳеч қачон олдин бошқа эшикни очмасдан, бир эшикни ёпмайди.

• Никоҳдаги чинакам тенгсизлик – бу қалблар тенгсизлигидир.

• Ақл олган нарсасидан, юрак берган нарсасидан бойийди.

• Ҳеч ким бировнинг ҳаракатларини бу ҳаракатлардан энг кам дахлдор бўлган киши каби эҳтиёткорлик билан кузатмайди.

• Ўлим фожиа эмас, яшамаслик даҳшатдир.

• Бойларнинг жаннати фақирларнинг дўзахидан яратилган...

• Фалокатда ваҳимага тушмаслик керак, аксинча муаммонинг юзига тик қараш лозим; бу - агар у аҳмоқ бўлмаса, ҳар бир кишининг бурчи. 

• Олмослар лойда эримайди.

• Ёмон фикрлаш қалб худкушлигидир.

• Душманнинг пичоқ зарбаларига бефарқ бўлиш мумкин, лекин яқин кишиларнинг ҳатто игна санчиши оғриқлидир.

• Қирқ ёш – ёшликнинг қарий бошлаши, эллик ёш эса – кексаликнинг ёшлиги.

• Аёллар иззатда бўлса, худолар ҳам рози бўлади, аёллар хор бўладиган жойда художўйликка чақириш ҳам бефойда.

• Авлиё бўлиш – истиснолик, адолатли бўлиш қоидадир. Хато қилинг, йиқилинг, гуноҳ қилинг, лекин адолатли бўлинг.

• Инсоннинг барча хатти-ҳаракатларига турлича муносабатда бўлиш мумкин: бири қоралангани ортидан иккинчиси дафна гулчамбари билан тожланади.

• Агар инсон севги нималагини айта олса, билингки, у ҳеч қачон севмаган.

• Инсон юзи доим унинг ички дунёсини акс эттиради, фикрлар тусдан маҳрум этилган, деб ўйлаш муболағадир.

• Ҳар бир киши уч хил  - ўзига тегишли деб ўйлагани, ўзига нисбат берилгани ва ниҳоят ўзида бўлган ҳақиқий феъл-атворга эга.

• Мулойимлик ва меҳр-муҳаббатдан холи ҳаёт жонсиз чийиллаган ва ғижирлаган механизмдан бошқа нарса эмас.

 

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.