“Олтин қалам - XVI” миллий мукофоти учун халқаро танлови бошланди
Танлов – телевидение, радио, босма нашрлар, интернет-журналистика ва чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали бўйича беш йўналишда ўтказилади.
Танловда (2021 йилнинг 31 мартидан 2022 йилнинг 1 апрелигача) босма ва интернет нашрларда эълон қилинган, радио ва телевидениеда эфирга узатилган материаллар кўриб чиқилади.
Танловга тақдим этиладиган ижодий ишлар сони 5 тадан кам бўлмаслиги шарт. Материаллар танлов матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб, шу йилнинг 15 апрелигача қабул қилинади. Ижодий ишларнинг электрон версияси Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг jurnalistlar.uz сайтидаги “Олтин қалам - XVI” саҳифасига жойлаштирилади.
АСОСИЙ МУКОФОТЛАР
1 та бош миллий мукофот!
Телевидение бўйича
Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (1-, 2-, 3-ўринлар);
Радио бўйича
Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (1-,2-,3-ўринлар);
Босма нашрлар бўйича
Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (1-, 2-, 3-ўринлар);
Интернет нашрлар бўйича
Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (1-, 2-, 3-ўринлар).
Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун – 1 та биринчи ўрин, 4 та иккинчи ўрин.ТВ, радио, босма ва интернет нашрлар.
ШУНИНГДЕК, РАҒБАТЛАНТИРУВЧИ МУКОФОТЛАР
Инсон қадрини улуғлашга бағишланган энг яхши материаллари учун;
Оила ва маҳалла мавзуси энг яхши ёритилган материаллари учун;
Ўзбекистон тарихи ёритилган энг яхши материаллари учун;
Энг яхши ахборот хизмати;
Энг яхши фоторепортаж.
Босма ва интернет материаллари асл ёки кўчирма нусхада (босма ёки интернет нашрда чоп этилгани ҳамда қоғозда қисқача мазмуни баёни) ва уларнинг электрон версияси тақдим этилиши лозим.
Видео материаллар 3 дақиқадан 30 дақиқагача бўлиши ва флеш карта (ташқи хотира қурилмаси) имкон қадар рангли форматда, аннотацияси (қоғозда қисқача мазмуни баёни) билан бирга тақдим этилиши керак.
Аудио материаллар эса 5 дақиқадан 30 дақиқагача бўлиши ва аудио материаллар флеш карта (ташқи хотира қурилмаси)да, аннотацияси (қоғозда қисқача мазмуни баёни) билан бирга тақдим этилиши лозим.
Материалларга қуйидаги маълумотлар илова қилиниши шарт.
Муаллифнинг исми-шарифи, паспорт нусхаси, иш фаолияти ҳақида қисқача маълумот (объективка), манзили ва алоқа учун телефон рақами.
Таҳририятлар учун эса бош муҳаррирнинг исми-шарифи, таҳририят манзили ва рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси.
Танловга тақдим этилган материаллар қайтарилмайди.
Тантанали тақдирлаш маросими 2022 йил 3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни ўтказилади.
Ижодий ишлар “Олтин қалам” танловига деб кўрсатилган ҳолда қуйидаги манзилга юборилиши лозим: 100129, Тошкент ш., Навоий кўчаси 30-уй, 3-қават 5- ва 8- хоналар.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси.
Мурожаат учун телефонлар: 71 -244-64-62, 71-244-37-87, 71- 244-64-61,
Телеграм рақам: 99-592-05-48