“Олтин қалам” XVIII Миллий мукофоти учун халқаро танловнинг ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бошланди
- 14.05.2024 17:08
- 85
- Ўзбекистон
Дастлаб “Олтин қалам” Миллий мукофоти ташкилий қўмитаси раиси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Холмурод Салимов бу йилги “Олтин қалам” танлови ҳақида маълумот берди.
Анъанага кўра, мукофотларни топшириш учун даставвал навбат халқаро ҳамкорларга берилди. Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси таъсис этган номинациялар ғолибларини Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси жаноб Чи Жуньлинь, элчихона атташеси жаноб Чэнь Цинянь эълон қилди.
“Хитой ҳақидаги энг яхши репортаж учун” номинацияси ғолиби –Хитойнинг “CGTN Русский” ва Озарбайжоннинг “CBC” телеканалларининг Ўзбекистондаги махсус мухбири Барчиной Жўраева.
“Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик ёритилган энг яхши контент учун” номинацияси ғолиби – “Ўзбекистон” журнали бош муҳаррири Асадбек Бобожанов.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Эл эъзозидаги оқсоқол
- 58 дақиқа аввал
- Жамият