Омбудсман вакили қамоқхонадаги шахслар ҳуқуқини ҳам ҳимоя қилади
- 01.03.2019 14:37
- 28
- Сиёсат
Сенат «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги қонунга ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят-ижроия кодексларга тегишли ўзгартиришлар киритилишини маъқуллади.
Ўзгартиришларга кўра, Омбудсман ҳузурида миллий превентив механизм жорий этилмоқда, яъни қийноқларнинг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўриш белгиланган.
Энди Омбудсман вакили:
- қамоқдаги шахсларнинг сони ҳақида ахборот олиш;
- улар билан муомалада бўлиш шароитларини ўрганиш;
- суҳбатлар ўтказиш;
- ҳужжатлар билан танишиш;
- зарур ҳолларда қамоқдаги шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш талаби билан чиқиш;
- масъуллардан қамоқдаги шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш масалалари юзасидан тушунтиришлар олиш;
- аниқланган ғайриқонуний ҳаракатларга чек қўйиш юзасидан тезкор чоралар кўриш;
- қийноқларга солишнинг олдини олишга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ваколатига эга бўлади.
Теглар:
Сенат