Она тилим – жону дилим
Самарқанд шаҳридаги 30-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбек тили байрами куни муносабати билан ана шу мавзуда тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда мактабнинг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчилари она тилимизнинг тарихи, унинг ривожланиш босқичлари хусусида сўз юритишди. Ўқувчилар Алишер Навоий, Бобур, Увайсий, Абдулла Қодирий каби тилимиз тараққиётига ҳисса қўшган ёзувчи ва шоирлар тимсолида бадиий чиқишларини намойиш этишди.
- Бу каби тадбирлар ўқувчиларда она тилимизга бўлган ҳурматни янада оширади, - дейди мактаб директори Гулжаҳон Раҳматова. – Шу туфайли мактабимизда ҳар бир тадбирни мазмунли ўтказишга эътибор қаратамиз. Негаки, бу тадбирлар ўқувчилар онггида узоқ вақт сақланиб қолади.
Нигора АҲМЕДОВА.