Ўқитувчи меҳнати натижасининг учдан бирини илмий, қолганини эса педагогик фаолият ташкил этиши керакми?

“Зарафшон” газетасининг жорий йил 9 июль сонида СамДУ доценти А.Қувватовнинг “ОТМ ўқитувчисига илмий мақоласига қараб баҳо бериладими?” номли мақоласи чоп этилган бўлиб, куюнчаклик билан ёзилган  мазкур мақола ўқиганни мулоҳазага чорлайди.

Чунки унда “ОТМ профессор-ўқитувчиларининг асосий иши нима, скопусга мақола ёзишми ёки яхши мутахассис тайёрлаш”, деган масала қўйилган ва муаллиф бу борада ўз фикларини ҳам кескин баён этган. Жумладан, у ОТМ ўқитувчиси меҳнатига баҳо беришда, асосан унинг педагогик фалияти эътиборга олинишини таъкидлайди. Унинг фикрича, ўқитувчи меҳнати натижасининг учдан бирини илмий, қолганини эса педагогик фаолият ташкил этиши керак. Ваҳоланки, вилоятларда олий таълим муассасаларининг замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлангани “ўртамиёна илм” қилишга ҳам етарли эмас.

ОТМларда педагогнинг баҳосини қадр-қиммати номаълум илмий иш эмас, у ўқитган шогирдлар қўядиган баҳо билан ўлчаш керак, дейди муаллиф.

Мақоланинг ўта долзарблигини эътиборга олиб, бу борада ҳар бир ОТМ ўқитувчиси ўз муносабатини билдириши мақсадга мувофиқ бўларди.

Хуршид НУРУЛЛАЕВ

Маънавият ва маърифат маркази Самарқанд шаҳар бўлими раҳбари.