Ўқитувчиларга "аванс" нега кам берилди? Халқ таълими бўлими ҳолатга изоҳ берди
- 24.12.2019 09:42
- 755
- Таълим
Facebook ижтимоий тармоғида Самарқанд шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг аванс пуллари ойлик иш ҳақининг 15-20 фоизи миқдорида берилганлиги (аванс пуллари ойлик иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида берилади), бу кам маблағнинг байрам олдидан етишмаслиги юзасидан шикояти эълон қилинди.
Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими ушбу ҳолатга муносабат билдирди:
"Бу ҳақда шуни маълум қиламизки, жорий йилнинг 19 декабрь куни умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ходимларининг ойлик иш ҳақидан маълум қисми аванс сифатида тарқатилди.
Кеча, 23 декабрь куни ажратилган маблағнинг қолган қисми ҳам тарқатилди.
Бугун, 24 декабрда умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ходимларига аванс тўловлари тўлиқ тўлаб берилади", дейилган бошқарма изоҳида.
Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими юзага келган муаммо учун умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ходимларидан узр сўраган.