Ўқувчилар ҳарбийлар билан мулоқотда бўлди

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишида 2019 йил 15 декабрдан 2020 йил 15 январга қадар ватанпарварлик ойлигини ўтказиш белгиланди.

Ойлик доирасида умумтаълим мактабларида ҳам қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Самарқанд шаҳридаги 14-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчилари Марказий ҳарбий округнинг 13060-ҳарбий қисмида бўлиб, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар билан яқиндан танишди. Ҳарбий хизматчилар билан мулоқотда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

А.ЗИЁДОВ.