Ўзбекистон экологик алоқаларни таъминлашга қўшган ҳиссаси учун тақдирланди
Самарқанд шаҳрида БМТнинг ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича Конвенцияси (CMS COP14) иштирокчилари конференцияси 14-йиғилиши давом этмоқда.
Бугун CMS COP14 йиғилиши доирасида “Champion Night” тадбири ташкил этилди. Унда кўчиб юрувчи турларни сақлаш борасидаги улкан саъй-ҳаракатлари ва садоқатлари учун янги CMS чемпионлари мукофотланди.
Тадбир давомида Ўзбекистон “2024–2026 йилларда экологик алоқаларни таъминлашга қўшган ҳиссаси учун” фахрий мукофоти билан тақдирланди. Ўзбекистон номзоди сертификатини CMS ижрочи котиби Эми Френкел Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимовга топширди.