Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Самарқанд шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш маркази қабул эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш имкониятларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА) иштирокида Самарқанд шаҳрида ташкил этилган Касб-ҳунарга ўқитиш марказига навбатдаги ўқувчилар қабул қилинади.

Марказда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш (қайта тайёрлаш) қуйидаги касблар бўйича бепул амалга оширилади:

1. Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича механик (автослесарлар, мотористлар, автомобиллар диагностикаси бўйича мухассислар).

2. Пайвандлаш ишлари механик техниги (пайвандчилар, чилангарлар ва металларга ишлов бериш мутахассислари).

3. Электрон техникаларини монтаж қилиш ва созлаш техниги (электрон ва маиший техникаларни таъмирлаш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш мутахассислари).

4. Компьютер инжиниринги техниги (ахборот технологиялари, ҳисоблаш машиналари операторлари, компьютерлар ва бошқа ташкилий техникага хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш).

5. Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чикариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш (техник-технолог, кенг профилли дастгоҳчи, сонли дастурли бошқариш станоклари автоматик ва ярим автоматик тизимлар оператори).

6. Компьютер графикаси ва мультимедия  тизимлари техниги (компьютер графикаси дизайнери, мультимедия тизимлари техниги).

Марказда касб-ҳунарга ўқиш муддати 8 ой. Шундан, Марказда ўқиш – 6 ой, корхоналарда ишлаб чиқариш амалиёти – 2 ой.

Марказда ўқиётган ўқувчиларга 6 ой мобайнида Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида стипендия берилади.

Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ҳужжатлар туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг йўлланмаси асосида қабул қилинади.

Битирувчиларга эгаллаган касби (мутахассислиги) бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги диплом берилади.

Ҳужжатлар 2020 йил 10 январдан 10 февралгача қабул қилинади.

Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

1. Ариза.

2. Паспорт нусхаси (ҳужжатларни топшириш вақтида паспортнинг асл нусхаси кўрсатилади).

3. Маълумотини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси (аттестат ёки диплом).

4. Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) маркази томонидан берилган йўлланма.

5. Ишга жойлаштириш бўйича уч томонлама (иш берувчи, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази, жисмоний шахс) шартнома нусхаси.

6. 3,5 x 4,5 см ўлчамдаги 4 дона рангли фотосурат.

Ҳужжатларни электрон почта орқали юбориш ҳам мумкин.

Манзил: Самарқанд шаҳар,  Спитамен кўчаси, 264а уй

Мурожаат учун телефонлар: (99866) 221-73-62

Мўлжал:  СамДу педагогика факультети.

Маршрутлар: 4, 12, 16, 32, 35, 66, 85, 97, 99.

Web сайт: www.samarkand-vtc.uz

Е-mail: sam-koica@mail.ru

Қабул тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни Марказ веб-сайтидан олишингиз мумкин.