Ўзбекистон ТИВ Тайвандаги вазиятга муносабат билдирди
- 15.01.2024 14:32
- 119
- Ўзбекистон
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 13 январь куни Тайванда бўлиб ўтган президентлик сайловлари юзасидан баёнот берди.
Вазирлик Ўзбекистон томони Тайванда бўлиб ўтган сайловлар билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини маълум қилган.
"Биз "Ягона Хитой" тамойилини қатъий қўллаб-қувватлашимиз ва Хитой Халқ Республикаси ҳукумати Хитойнинг ягона қонуний ҳукумати, Тайван эса Хитой ҳудудининг ажралмас қисми эканлигини яна бир бор маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси икки соҳил ўртасидаги муносабатларнинг тинч йўл билан ривожланишининг қатъий тарафдори ҳамда ХХР ҳукуматининг Хитойни бирлаштириш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди", дейилади ТИВ муносабатида.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!