Хитой АҚШдан Тайванга қурол сотишни дарҳол тўхтатишни талаб қилди
Хитой Қўшма Штатлардан минтақада кескинликнинг янада кучайишига йўл қўймаслик учун Тайванга қурол-яроғ сотишни тўхтатиш ва Тайбей билан ҳарбий алоқалардан воз кечишни талаб қилаётганини Хитойнинг Вашингтондаги элчихона матбуот котиби Лю Пэнъюй маълум қилди.
Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден яқин орада Конгрессдан АҚШнинг Тайванга тахминан 1,1 миллиард долларлик қурол-яроғ сотишини маъқуллашни сўраш ниятида экани ҳақида Politico газетаси хабар берган эди. Унинг сўзларига кўра, гап 60 та кемага қарши ракеталар ва 100 га яқин ҳаво ракеталари ҳақида бормоқда.
“АҚШнинг Тайванга қурол сотиши “Ягона Хитой” тамойили ва учта қўшма Хитой-АҚШ коммюникеси қоидаларини жиддий бузади, Тайвань мустақиллиги тарафдори кучларини рағбатлантиради ва Тайвань бўғози бўйлаб кескинликни кучайтиради”, дея фикр билдирган дипломат кутилаётган қурол савдоси ҳақида.
Шу билан бирга, Лю Пэнъюй Хитой “ўз суверенитети ва хавфсизлик манфаатларини қаттиқ ҳимоя қилиш учун қатъий ва самарали чоралар кўришда давом этишини” таъкидлаган.
Маълумки, душанба куни Оқ уй вакили Жон Кирби брифингда гарчи Қўшма Штатлар мустақилликка эришиш ғоясини қўллаб-қувватламаса-да Вашингтон оролга хавфсизлик бўйича ёрдам кўрсатишда давом этиш ниятида эканлигини айтганди.
Тайвань атрофидаги вазият АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг оролига ташрифидан кейин кескинлашди.
Расмий равишда оролни ўз ичига олган Хитой бу сафарни қоралаб, ушбу ҳаракатни Вашингтоннинг Тайвань сепаратизмини қўллаб-қувватлаши деб баҳолади.
Бунга жавобан Пекин минтақада кенг кўламли машғулотлар ўтказди, оролга нисбатан чекловчи иқтисодий чоралар жорий этилди, Пелосининг ўзига ҳам санкциялар жорий этилди.