Ўзбекистонда қайси касалликлардан энг кўп ўлим ҳолати қайд этиляпти?
Ўзбекистонда қайд этилган ўлимнинг асосий қисми қон айланиш тизими касалликларидан экани маълум қилинди.
2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда қайд этилган ўлим ҳолатларининг 56,8 фоизи қон айланиш тизими касалликларига тўғри келган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2022 йилнинг 9 ойида қайд этилган ўлим ҳолатларининг касалликлар бўйича сонида қон айланиш тизими касалликлари биринчи ўринда – 74 109 та ҳолат.
Ушбу кўрсаткич қолган касалликлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- нафас олиш аъзолари касалликлари – 12 805 та;
- ўсимталардан – 10 535 та;
- бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатлардан – 7 260 та;
- овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари – 5 264 та;
- юқумли ва паразит касалликлари – 1 976 та;
- бошқа касалликлардан – 18 417 та.