Вилоят Кенгаши инфратузилма тўловларини ҳисоблаш бўйича қарор қабул қилди
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг Қарори
Самарқанд вилоятида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисми учун тўлов миқдорини ҳисоблашнинг намунавий механизми белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 августдаги “Самарқанд вилоятини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-244-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 августдаги “Самарқанд вилоятида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 526-сон қарорининг 2-иловаси, 5-банди, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вилоят бошқармасининг 2025 йил 3 октябрдаги (Ҳ-08-8940-02/04-сон), вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 3 октябрдаги (03/07-38/2766-сон) хулосалари, “Самарқанд инвест компанияси” АЖ бошқарув раисининг 2025 йил 3 октябрдаги (560/01-30-сон) мурожаатини инобатга олиб, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ ўн тўққизинчи сессияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ш.Бўронов), “Самарқанд инвест компанияси” АЖ бошқарув раиси (Ф.Абилов)нинг Самарқанд вилоятида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисми учун тўлов миқдорини ҳисоблашнинг намунавий механизмини белгилаш юзасидан таклифлари маъқуллансин.
- Самарқанд вилоятида муҳандислик-коммуникатсия тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисми учун тўлов миқдорини ҳисоблашнинг намунавий механизмини белгилаш миқдори иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати – матбуот котиби (М.Ихтиёров), “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари таҳририяти (Ф.Тошев)га ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
- Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
- Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Кенгашнинг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (М.Пўлатов), вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ш.Бўронов) зиммаларига юклансин.
Кенгаш раиси Ш.Негматов
2025 йил 31 октябрь
***
Самарқанд вилоятида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисми учун тўлов миқдорини ҳисоблашнинг намунавий механизми белгилаш миқдори