Халқ депутатлари вилоят Кенгашида бўшаб қолган ўринларга сайлов ўтказиш тўғрисида
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 93-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтинчи чақириқ, олтмиш биринчи сессияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг 2022 йил 28 мартдаги “Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг айрим депутатларнинг ваколат муддатларини олдиндан тугатиш тўғрисида”ги 55-сонли қарорига асосан вилоят Кенгашининг 29-Қорадарё ва 41-Мевали сайлов округларида депутатлик ўрни бўшаб қолганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг бўшаб қолган 29-Қорадарё ва 41-Мевали сайлов округларида депутат сайлови 2022 йил 29 май куни ўтказилсин.
3. Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси (С.Нуриев) бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайлови қонун талабларига биноан ўтказилишини таъминласин.
4. Вилоят молия бош бошқармаси (Б.Мирзаев) сайлов жараёнларини қонунда белгиланган тартибда молиялаштириш чораларини кўрсин.
5. Ушбу қарор халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясига юборилсин.
6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси (Ш.Жўрақулов) зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси Э.Турдимов
2022 йил 13 апрель