Самарқандда жисмоний шахслар 1 квадрат метр ер майдони учун 394 сўм миқдорида солиқ тўлайди
Самарқанд вилоятида 2024 йилда юридик ва жисмоний шахслар бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун шаҳар ва туманлар кесимида уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429 ва 437-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6121-сон фармони, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 21 декабрдаги (03/41-40/1472-сон) хати, вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2024 йил 3 январдаги (19/10-00133-сон) мурожаати, вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2024 йил 3 январдаги (02/02-38/3-сон) хулосаси, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари котибияти мудири Р.Маҳқуловнинг 2024 йил 4 январдаги (03/01-30-сон) билдиргисига асосланиб, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтинчи чақириқ тўқсон бешинчи сессияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Қуйидагилар:
Вилоятда 2024 йилда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлақ ўлчамда белгиланган базавий солиқ ставкасига қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 1-иловага;
2024 йилда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний шахслар бўйича мутлақ ўлчамда белгиланган базавий солиқ ставкасига (деҳқон хўжалигини юритиш учун, шунингдек, жисмоний шахсларга берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларидан ташқари) қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6121-сон фармони билан, халқ депутатлари шаҳар ва туманлар Кенгашларига мазкур қарорнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ тасдиқланган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлардан келиб чиққан ҳолда, базавий солиқ ставкаларига 0,7 дан 3,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида қайта белгилаш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
- Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби (М.Мирзаев), вилоят ҳокимлиги «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» (Н.Норбеков) ушбу қарорнинг «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталарида расман эълон қилиниши ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
- Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ф.Насруллаев) ва вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ф.Абилов) зиммасига юклансин.
- Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Сессия раиси С.Усмонов
2024 йил 26 январь VI-95-4-7-0-К/24
*Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2024 йил 26 январдаги VI -95-4-7-0-К/24-сон
қарорига 1-илова
Вилоятда 2024 йилда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлақ ўлчамда белгиланган базавий солиқ ставкасига қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар
Т/р |
Ҳудуд номи |
Камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар |
1 |
Самарқанд шаҳри |
1,29 |
2 |
Каттақўрғон шаҳри |
1,15 |
3 |
Оқдарё тумани |
0,75 |
4 |
Булунғур тумани |
0,75 |
5 |
Жомбой тумани |
0,75 |
6 |
Иштихон тумани |
0,62 |
7 |
Каттақўрғон тумани |
0,63 |
8 |
Қўшработ тумани |
0,60 |
9 |
Нарпай тумани |
0,75 |
10 |
Пайариқ тумани |
0,75 |
11 |
Паст Дарғом тумани |
0,76 |
12 |
Пахтачи тумани |
0,61 |
13 |
Самарқанд тумани |
0,76 |
14 |
Нуробод тумани |
0,60 |
15 |
Тойлоқ тумани |
0,76 |
16 |
Ургут тумани |
0,75 |
*Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, юридик шахсларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича 1 гектар учун базавий солиқ ставкаси 44,0 миллион сўм этиб белгиланган.
-------
*Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2024 йил 26 январдаги VI -95-4-7-0-К/24-сон
қарорига 2-илова
Вилоятда 2024 йилда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний шахслар бўйича мутлақ ўлчамда белгиланган базавий солиқ ставкасига қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар
(бундан деҳқон хўжалигини юритиш учун, шунингдек, жисмоний шахсларга берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари мустасно)
Т/р |
Ҳудуд номи |
Камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар |
1 |
Самарқанд шаҳри |
1,27 |
2 |
Каттақўрғон шаҳри |
1,09 |
3 |
Оқдарё тумани |
0,60 |
4 |
Булунғур тумани |
0,60 |
5 |
Жомбой тумани |
0,72 |
6 |
Иштихон тумани |
0,60 |
7 |
Каттақўрғон тумани |
0,60 |
8 |
Қўшработ тумани |
0,60 |
9 |
Нарпай тумани |
0,60 |
10 |
Пайариқ тумани |
0,60 |
11 |
Паст Дарғом тумани |
0,60 |
12 |
Пахтачи тумани |
0,60 |
13 |
Самарқанд тумани |
0,73 |
14 |
Нуробод тумани |
0,60 |
15 |
Тойлоқ тумани |
0,72 |
16 |
Ургут тумани |
0,60 |
*Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларнинг 1 квадрат метр учун базавий солиқ ставкаси 394 сўм этиб белгиланган.