Эрон Туркиядаги Америка базаларига тегинмади. Нега?
Туркияда АҚШнинг энг йирик ҳарбий базаларидан бири жойлашган. Инжирлик ҳарбий базаси. Бироқ Эрон бу базага тегинмади.
• Биринчидан, Туркия – НАТО аъзоси. Агар Туркия ҳудудига ҳужум қилинса, автоматик равишда НАТОнинг 5-моддаси ишга тушади: “Кимки аъзолардан биттасига ҳужум қилса, қолганларига ҳам ҳужум қилган бўлади”. Ва, НАТОнинг 30 дан ортиқ давлатлари, коллектив равишда Эронга жавоб қайтариши керак бўлади. Бу Эронга керак эмас.
• Иккинчидан, Туркия – бугун НАТОнинг ичидаги “Троя оти”: АҚШ билан муносабатларни бузишни истамайди, лекин Исроилни кўрарга кўзи йўқ. Шунинг учун Туркиянинг Эрон борасидаги позицияси АҚШ ва Исроилнинг позициясидан фарқ қилади. Эроннинг йиқилишини истамайди. Буни Теҳрон яхши билади.
• Учинчидан, Туркия бу урушда ўзини воситачи сифатида тақдим қилади. Агар Эрон Туркияга ҳужум қилса, Туркия воситачи бўлиш мақомидан, ўзининг қадр-қиммати ва шаънини ҳимоя қилиш мақсадида Эронга жавоб зарбалари беришга мажбур бўлади. Яъни, Туркия нейтрал позициядан оппонент мақомига ўтиб бошлайди.