“Ташаббуслар марафони” Пахтачида давом этмоқда

Тадбиркорлик, бандлик, инновация, IT, сунъий интеллект, робототехника, китобхонлик, хорижий тиллар, экология, спорт, маданият йўналишларидаги янги ташаббус ва лойиҳалар намойишини бирлаштирган йирик кўламдаги марафон Пахтачида старт олди.
“Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради!” шиори остида ўтказилаётган “Ташаббуслар марафони” ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарғиботи, эрталабки 5 минг қадам юришдан бошланди. Шундан сўнг туман марказида ёшларнинг турли соҳалардаги муваффақиятли фаолияти намойиш этилди, ғоялар ҳақда фикрлашилди, натижалар намойиш этилди.

Жумладан, тадбиркор Баҳовуддин Нажимов томонидан ташкил этилган логистика компанияси Ўрта Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиб, халқаро юк ташиш ва логистика хизматларини йўлга қўйган. Маълум қилинишича, мазкур корхонада бугунги кунда 10 нафар ёш доимий иш билан таъминланган. Компания замонавий логистика ечимларидан фойдаланиб, мижозларга тезкор ва сифатли хизмат кўрсатишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шунингдек, корхона минтақавий савдо алоқаларини ривожлантириш ва тадбиркорлик субъектларининг ташқи бозорларга чиқишига кўмаклашиб келмоқда.
Компаниянинг фаолияти нафақат транспорт-логистика соҳасини ривожлантиришга, балки ёшлар бандлигини таъминлашга ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.
 
Тадбир доирасида бугун ёшлар учун гала-концерт бўлиб ўтади ва фаол ёшлар тақдирланади.