Ўзбекистонга импорт қилинаётган совутиш ускуналари акциз солиғидан озод қилинди

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкаларига (29.07.2019 йилдаги ПҚ-4406-сон қарорга қаранг) тегишли тузатишлар киритилди. 

Умумий рўйхатдан иккита ҳолат чиқариб ташланди:

  • совутиш ёки музлатиш ва бошқа ускуналар, пиво тайёрлаш саноати учун мўлжалланганлардан ташқари (ТИФ ТН коди – 8418 69 000 9);
  • двигателли вентиляторлар ҳамда ҳаво ҳарорати ва намлигини ўзгартириш учун приборлар билан жиҳозланган, совутиш ускунаси ва совутиш-иситиш циклига ўтиш учун клапан (реверсив иссиқлик насослари) ўрнатилган ҳаво ҳароратини бир хилда сақлаш учун қурилмалар, махсус ишлаб чиқариш биноларида микроиқлимни сақлаш учун ҳарорат ва намлик автоматик бошқариладиган саноат кондиционерлари (ТИФ ТН коди – 8415 81 001 0).

Бинобарин, энди кўрсатилган ускуналарни импорт қилишда акциз солиғи тўланмайди. Жорий йилнинг 1 январидан улар бўйича ставка божхона қийматининг 10 фоизини ташкил этади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва жорий йилнинг 31 июлидан кучга кирди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати.