Акциз маркасиз 45 миллион сўмлик сигарет олиб кетаётган автоулов тўхтатилди
- 05.02.2024 15:03
- 43
- Жиноят ва жазо
Вилоят божхона бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда Булунғур туманида тезкор тадбир ўтказди.
Тадбир давомида “Фарғона-Бухоро” йўналишида ҳаракатланаётган шасх бошқарувидаги “ISUZU” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида автомашина юкхонаси кўздан кечирилди.
Натижада ушбу автоуловда жами 2500 қути, акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотлари хуфёна тарзда яширилиб, ноқонуний равишда олиб кетилаётганлиги аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, сигаретларнинг қиймати 45 млн. сўмни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз: Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан ўтган 2023 йил давомида 18 ҳолатда 2,5 млрд. сўмга яқин 171 651 қути тамаки маҳсулотлари ушлаб қолинган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа