Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан товар айланмаси ошди

Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатлар билан товар айланиши (ёки алмашиши) кескин кўтарилди, дея маълум қилди Eurasianet.org мутахассислари.

Хабарда келтирилишича, Ўзбекистонда юзага келаётган савдо либерализацияси Марказий Осиё давлатлари иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Тахминларга кўра, яқин йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти юқори суратда кўтарилади ва фуқаролар янада фаол истеъмолчига айланади.

Ўзбекистон Марказий Осиё давлатларининг барчаси билан чегарадош бўлган ягона давлат. Қолаверса, Ўзбекистон ҳудуддаги энг диверсифицион (захира имконияти кўп) иқтисодиётга ва энг ривожланган ишлаб чиқариш базасига эга ва у қўшниларига кўплаб таклифлар тақдим эта олади.

2017 йилдан 2018 йилгача Қозоғистондан Ўзбекистонга импорт ҳажми 569 миллион долларга ошди. Ўша йилнинг ўзида Қирғизистон билан товар алмашиш 242 дан 462 миллион долларга, Турманистон билан - 159 дан 274 миллион долларга, Тожикистон билан 124 миллион доллардан 287 миллион долларгача кўтарилган.

Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки 5 ойида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан товар алмашиши 1,7 миллиард долларга етган ва бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27,6 фоизга ўсиш кузатилган.