Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари салкам 50 млрд долларга етди

Марказий банк ҳисоботида келтирилишича, шу йилнинг 1 июнь ҳолати бўйича Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 49 миллиард 665 миллион долларни ташкил этди.

Унга кўра, йил бошидан буён Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 8 млрд 483 млн долларга кўпайган ва 20,6 фоиз ўсишни қайд этган. Шу тариқа бу ўсиш кетма-кет 5-ой давом этмоқда. Хусусан, апрель ойи билан солиштирганда бу кўрсаткич 410,2 млн долларга ёки 0,83 фоизга ошган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2013 йилдан (22 млрд 408 млн доллар) бери кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткичга етди.

Ҳисоботга кўра, захиралардаги олтин миқдорининг физик ҳажми бироз камайган ва 11,4 троя унцияни (353,85 тонна) ташкил этган. Шунга қарамай, қимматбаҳо металл нархининг кўтарилиши ортидан унинг нархи 2,2 миллион долларга ошиб, 37,65 миллиард доллар етган.