Олтин захираси бўйича рейтинг эълон қилинди: Ўзбекистон нечанчи ўринда?

«Trading Economics» томонидан 2024 йилда дунёдаги энг катта олтин захирасига эга давлатлар рейтинги тақдим этилди.

Рейтингнинг биринчи ўрнини 8133 тонна олтин захираси билан АҚШ эгаллаган. Германия 3 352 тонна билан иккинчи, Италия 2 452 тонна билан учинчи ўринда жойлашган. Энг катта ер майдонига эга Россия ҳам 2336 тонна билан бешинчи ўринни банд этган.

Ўзбекистон эса дунё рейтингининг 16-ўрнида бўлиб, 374 тонна олтинга эга дея қайд этилган. Бу Марказий Осиёдаги энг катта олтин захирасидир.

Олтин захираси давлатнинг иқтисодий барқарорлиги, миллий валютанинг стабилизацияси ва бошқа стратегик мақсадлар учун муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, бу давлатларнинг иқтисодий ҳолати ва ривожланиши учун катта ўзгарувчан омил ҳисобланади.