Пахтачида "олтин орзуси"даги уддабуронлар қўлга олинди
- 12.06.2020 16:15
- 641
- Жиноят ва жазо
Жорий йилнинг 7 май куни Миллий гвардия Самарқанд вилояти қўриқлаш бошқармаси 11-алоҳида отряди ва Пахтачи тумани ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Миллий гвардия қўриқлаш хизматининг маълум қилишича, "Қорақўтан" кони 112-сонли очиқ карьер тушиб текширилганда, 39 га яқин фуқаролар томонидан 200 та полиэтелин қопларга жойланган 6 тонна 610 килограмм, таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган тошлар ҳамда 10 та турли русумдаги автомашиналар, 9 дона электр узатгич, 10 дона перифаратор каби асбоблар далилий ашё сифатида олиниб, Пахтачи тумани ички ишлар бўлимига топширилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа