Ўзбошимчалик билан иморат қурилишига оид 15 мингдан ортиқ қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган
Жорий йилнинг 11 ойи давомида ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ва ушбу участкаларда ўзбошимчалик билан иморат қурилишига оид 15 416 та (2 496,5 га) қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Кадастр агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Шундан:
🔹 қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда 8 395 та (1 911 га);
🔸 аҳоли пунктлари ерларда 6 331 та (487 га);
🔹 саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерларда 17 та (2 га);
🔸 ўрмон фонди ерларда 31 та (3 га);
🔹 сув фонди ерларда 83 та (2 га),
🔸 захира ерларда 559 та (91 га)ни ташкил этади.
Аниқланган ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар:
➖ 15 416 та ер қонун бузилишини содир этган шахсларга огоҳлантириш хатлари юборилди;
➖ ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан туман (шаҳар) ҳокимликларига 8 500 та (1 173 га) тақдимномалар киритилди;
➖ 2 655 та (260,3 га) ҳолатда судларга киритилган даъво аризаларига асосан 496 та (26,7 гектар) ҳолатда суднинг ҳал қилув қарори (ноқонуний қурилмаларни бузиш бўйича) қабул қилинди, 2 159 та (233,6 га) ҳолат бўйича суд жараёни давом этмоқда;
➖ ҳуқуқбузарларга нисбатан қонуний чора кўриш учун 4 720 та (805,9 га) ҳолат юзасидан прокуратура органларига маълумотлар тақдим этилиб, ҳозирги кунда бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.