Самарқандда 4 гектар ерни 55 минг долларга сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди
- 30.11.2022 11:23
- 290
- Жиноят ва жазо
Фуқаро С.Х. ва С.А.ларнинг Самарқанд вилояти ИИБ ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан вилоят прокуратураси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда фуқаро М.А. Самарқанд тумани Миронқул маҳалласи ҳудудидан туман ҳокимининг қарорига асосан “A.S.” МЧЖга интенсив токзор барпо этиш учун ажратилган жами 21,3 гектар ер майдонларидан 4 гектар қисмини 55 минг АҚШ доллари эвазига сотишга келишиб, келишилган пулдан 30 минг АҚШ долларини ариза берган фуқародан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бош прокуратура ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд тумани бўлими томонидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Янгиланган зиёратгоҳда ҳайит намози ўқилади
- 19 дақиқа аввал
- Самарқанд
Зиёлилар нега газета ўқимайди?
- 20 дақиқа аввал
- Жамият
Ер юзидаги энг совуқ чўл
- Кеча, 17:02
- Ўқинг, қизиқ!