Пандемия даврида ота-оналарнинг ихтиёрига кўра мактаблар фаолиятини бошлайди
Халқ таълими вазирлиги томонидан янги 2020-2021 ўқув йилини бошлаш борасида ота-оналарнинг фикрини билиш ва ундан келиб чиқиб, таълим жараёнини ташкил этиш мақсадида, мактабларда махсус сўровнома ўтказилмоқда.
Бугун Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси мутахассис ходимлари кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда вилоятнинг туман ва шаҳарларига юборилди. Ҳудудлардаги халқ таълими бўлимлари ходимлари билан биргаликда, бугун ва эртага (25-26.08.2020 й.) мактабларда ота-оналарнинг ихтиёрий муносабати — фарзандини мактабга юбориш ёки юбормаслиги, ҳимоя воситаларидан фойдаланишига муносабати, ўқишни қачондан бошлаши билан боғлиқ ёзма ва оғзаки фикрини ўрганади.
Сўровнома ҳар бир синф, ҳар бир мактаб ҳамда туман ва шаҳар кесимида жамланади. Ушбу жараёнларда карантин қоидаларига қатъий риоя қилинади.
Дарҳақиқат, мазкур сўровнома Халқ таълими вазирлиги ва вилоят халқ таълими бошқармасининг расмий каналларида эълон қилинди.
Telegram: t.me/uzedu/8479
Facebook: www.fb.com/uzedu
Telegram: t.me/samarqandvxtb
Самарқандвилоятихалқтаълими бошқармаси ахборот хизмати.