Пахтачилик бир гуруҳ онахонлар Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилди

- Ушбу саёҳат ва зиёрат ҳам кўклам, ҳам халқаро хотин-қизлар куни олдидан ташкил этилгани учун барчамизга кўтаринки кайфият улашди. Очиғи, орамизда кейинги 15-20 йилда Самарқанд шаҳрига келмаган хотин-қизлар бор. Ахир оралиқ салкам 200 километр-да. Шунча олисдан бу кўҳна, аммо гўзал шаҳарга олиб келиб, бизга завқ-шавқ улашган ташкилотчиларга минг раҳмат.

Бу Пахтачи туманининг олис Чашма маҳалласида яшовчи онахон Мусаллам Рўзиеванинг дил сўзи.

Гап шундаки, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Эркин Нурбоев тумандаги Чашма ва Қарнабота маҳаллаларида яшовчи 30 нафарга яқин онахон ва хотин-қизлар учун Самарқанд шаҳридаги тарихий обидаларга саёҳат ташкил қилди. Улар Амир Темур ва Бибихоним мақбаралари, Регистон майдони, Ҳазрати Хизр мажмуасини зиёрат қилди ҳамда Улуғбек обсерваторияси ва Самарқанд туманидаги Конигил туризм қишлоғини томоша қилди.

Шунингдек, Самарқандда сайёҳлик мавсуми бошланишига бағишланган “Самарқанд – туризм маркази” шиори остида маданий-кўнгилочар тадбирида иштирок этиб, завқ олишди.