Пайариқ туманидаги 6-мактабда судьялар билан учрашув бўлиб ўтди

Унда Туман маъмурий суди раиси Ф.Саломов "Конституциямиз - бахтимиз қомуси", жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Ш.Шарипов "Инсон хуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳалқаро ва миллий механизмлар", судья Ҳ.Келдиярова "Суд ва ёшлар учрашуви" мавзуларида маъруза қилди.

Учрашув сўнггида ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимлари синовдан ўтказилди ва саволларга батафсил жавоб берган фаол ўқувчиларнинг 10 нафарига судьялар томонидан бадиий китоблар ва “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси” топширилди.