Пайариқдаги қурилиш ишлари ҳолати ўрганилди
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ҳудудида жойлашган маҳаллаларда амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 сентябрдаги “Пайариқ тумани Хўжа Исмоил шаҳарчасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ушбу шаҳарчанинг архитектура ва меъморий қиёфаси ҳамда муҳандислик коммуникация инфратузилмасини янада яхшилаш, йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш борасида қурилиш-бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Вилоят ва туман ташкилотлари масъуллари билан ўтган ўрганишда вилоят раҳбари ҳудудда бошланган ишлар қай даражада кетаётганлиги билан яқиндан танишди. Ҳудудлар бўйлаб давом этган танишиш жараёнида янги қурилиш объектлари учун танланган жойлар ҳам кўздан кечирилди. Жараёнда вилоят ҳокими ишларни тез ва сифатли бажариш, камчиликларга йўл қўймаслик юзасидан мутасаддиларга керакли топшириқлар берди.