Пекинда сўнгги 56 кунда кузатилмаган коронавирус ҳолати қайд этилди

Коронавирус ҳолати 52 ёшли эркакда аниқланди. У сўнгги 2 ҳафта давомида шаҳардан ташқарига чиқмаганлиги айтилмоқда. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Маъмурият раҳбари ўринбосари Мяо Цзянхун берган маълумотга кўра, бемордан олинган тест таҳлили унда коронавирус инфекцияси мавжуд эканлигини тасдиқлаган. Беморнинг икки нафар оиала аъзоси ҳам шифокорлар назоратига олинган. Бемор инфекцияни қаерда юқтириб олгани номаълумлигича қолмоқда.

Айни вақтда мутахассислар томонидан зарурий эпидемиологик суриштирув ва касаллик тарқалишининг олдини олиш ишлари олиб борилаётганлиги айтилмоқда.