Пенсияга қўшиладиган устама ҳақлардан хабардормисиз?

Қонунчиликка кўра, белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилган пенсияларга устама ҳақлар қуйидаги миқдорларда белгиланади:

➖ I гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 150 фоизи;

➖ II гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 125 фоизи;

➖ кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи;

➖I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;

➖ II гуруҳ ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;

➖ уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи;

➖ 1941 — 1945-йиллардаги уруш даврида мамлакат ичкарисида ишлаган ва ҳарбий мажбуриятни бажарган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг — 30 фоизи;

➖вафоти ҳарбий хизмат ёки ички ишлар органларидаги, Миллий гвардиядаги хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари, Миллий гвардия ходимларининг ота-оналарига ва янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига (бева эрларига) — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 30 фоизи.

➖ Ўзбекистон олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизидан 150 фоизигача.

➖ ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган артистларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;

театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимларига, театр ва мусиқа санъати ижодий ходимлари тайёрловчи ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерларига, Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган рўйхатга кўра — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг — 50 фоизи.

Маълумот учун: ҳозирда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўмни ташкил этади.