Пентагон биринчи марта Хитойнинг гипертовушли қуролини баҳолади
Пентагон Хитойнинг гипертовушли қурол синовини Қўшма Штатлар учун "жуда хавотирли ва мисли кўрилмаган воқеа" дея атади. Бу ҳақда АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари генерал Марк Милли Bloomberg телеканалига берган интервьюсида айтди.
Шу пайтгача бирор изоҳ беришдан тийилган Пентагон синовларга расман баҳо берди.
Шундай қилиб, Милли гипертовушли қурол синовини "ажойиб технологик воқеа" эканлигини таъкидлаб, бу Хитой ҳарбий салоҳиятининг фақат бир элементи эканлигини таъкидлади.
Ростдан ҳам Хитойнинг ҳарбий салоҳияти бу синовдан анча катта. Улар коинот, кибермакон ва анъанавий зоналарда - қуруқлик, денгиз ва ҳавода жадаллик билан кенгаймоқда", деди генерал ва бу АҚШ учун жуда хавотирли экани, шу билан бирга Хитой уларнинг доирасида жуда муҳим ўрин эгаллашини қўшимча қилди.
Аввалроқ ОАВ ХХРнинг гипертовушли ракетаси АҚШни ғафлатда қолдиргани ҳақида хабар берган эди. Чунки ракета "гипертовушли қурол яратишда ҳайратланарли ютуқни" намойиш этган эди.