Пойтахтдаги йирик савдо мажмуаси ковид-марказга айлантирилди
- 23.09.2020 17:20
- 358
- Саломатлик
Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган Аtlas савдо мажмуаси биносида коронавирусга чалинган ва гумон қилинган беморларни қабул қилиш ва тақсимлаш маркази ишга туширилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.
Тақсимлаш маркази 1000 нафар беморга хизмат қилишга мўлжалланган. Марказнинг биринчи иш кунида 50 нафардан ортиқ бемор қабул қилинган. Бундан ташқари, 10 нафардан ортиқ беморга уй шароитида даволаниш учун зарур тавсиялар ва дори воситалари мазкур марказ томонидан тақдим этилган.
Марказда 750 нафар ходимнинг фаолият юритиши режалаштирилган. Ҳозирги пайтда марказда 72 нафар ходим ишламоқда. Уларнинг 60 нафари шифокор ва ҳамширалар бўлса, 10 нафардан ортиғи ёрдамчи кўнгиллилар ҳисобланади.