''Ko‘ksaroy AVTO MALL'' савдо мажмуаси қурилиши учун тамал тоши қўйилди

Самарқанд шаҳри куни муносабати билан ўтказилаётган тадбир иштирокчилари Самарқанд туманидаги ''Ko‘ksaroy AVTO MALL'' савдо мажмуаси қурилиши учун тамал тоши қўйиш маросимида қатнашди.

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Ўрта Осиёда ягона бўлган мазкур мажмуанинг аҳамияти ва имкониятлари ҳақида гапирди.

Таъкидландики, 4 гектар майдонда бунёд этиладиган савдо мажмуаси 2200 та савдо дўконидан иборат бўлади. Мажмуа фаолият бошлагандан кейин 10 минг нафар янги иш ўрни яратилади. “Нурли келажак ишонч сервис” МЧЖ таъсисчилигида бунёд этилиши белгиланган мазкур мажмуанинг лойиҳа қиймати 100 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Мажмуа 2022 йилнинг 1-чорагида фойдаланишга топширилиши белгиланган.