"Права"ни янгисига алмаштириш бўлимлари ҳақида биласизми?
- 19.02.2022 21:08
- 385
- Ўзбекистон

Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш хизмати 16 февралда Самарқанд шаҳар давлат хизматлари марказида қайта тикланди. Бироқ тарқалаётган асоссиз гап-сўзлар туфайли марказда узун навбатлар ҳосил бўлмоқда.
Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва унинг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш ҳудудий бўлимларида ҳам янгисига алмаштириб берилмоқда.
Жумладан:
- вилоятимиз аҳолиси вилоят ИИБ ЙҲХБ;
- Оқдарё туманидаги рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими;
- Каттақўрғон тумандаги рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими;
- Самарқанд тумани (Дарғом)даги рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимида ушбу хизматдан фойдаланишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, сиз мазкур бўлимларда эски ҳайдовчилик гувоҳномангизни яшаш жойингиздан қатъий назар янги намунадагисига алмаштириш имконига эгасиз.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Маънавиятсиз жамият – суст жамиятдир
- 26 дақиқа аввал
- Жамият
Оқсой қишлоғига “Туризм қишлоғи” мақоми берилди
- 30 дақиқа аввал
- Самарқанд
1 июлдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
- 3 соат аввал
- Ўзбекистон
Дунёдаги ғалати тўй анъаналари
- Кеча, 20:28
- Ўқинг, қизиқ!