Президент мактаблари саралаши: 2-кунда 8175 ўқувчи тест топширди
- 01.07.2019 06:45
- 87
- Таълим

30 июнь куни Президент мактабларига имтиҳонлар республиканинг 4 та ҳудудида катта сиғимли иншоотларда ташкил этилди, деб хабар бермоқда халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати.
Имтиҳонларда жами 8 175 нафар (98,3%) ўқувчи иштирок этди. 143 нафар (1,7%) ўқувчи имтиҳонларга келмаган бўлса, 1 нафар ўқувчи имтиҳондан четлаштирилди (уяли алоқа воситасини олиб кирган).
Имтиҳон жараёнида кўнгилсиз воқеалар кузатилмади.
Биринчи босқич имтиҳонлари бўйича жами (29 ва 30 июнь кунлари) 17 063 нафар (98,3%) ўқувчи иштирок этди. 288 нафар (1,7%) ўқувчи имтиҳонларга келмаган бўлса, 3 нафар ўқувчи имтиҳондан четлаштирилди.
Теглар:
имтиҳон
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Арвоҳлар ўчими, тасодифми?
- 06/06, 18:19
- Ўқинг, қизиқ!
Нурободда туризм қишлоқлари ташкил этиляпти
- 05/06, 22:28
- Самарқанд
Етимнинг ҳақи
- 05/06, 20:05
- Мутолаа