Президент янги самолётининг илк суратлари пайдо бўлди (фото)

Интернетда Ўзбекистон президентининг бўлажак самолёти ҳақида илк маълумотлар пайдо бўлди. Бу ҳақида “Буюк келажак” эксперти Rakhmad Sobirov Facebookда хабар қилди, деб ёзмоқда Sputnik.

“Boeing 787-800, Dreamliner VIP, Uzbek Air Force One, Registration No: UK001. MSN: 64435. Байроғимизнинг ранглари жуда ярашибди! Халқимизнинг хизматини бажаришда Президентимизга кўмакдош бўлсин бу самолёт! Бу самолёт Худо хоҳласа кўп йиллар хизмат қилади ва узоқни яқин қилади. Энди бемалол трансатлантик парвозларни тўхтамасдан амалга оширса бўлади!”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар Ўзбекистон президенти хорижий сафарларида Boeing 767-300 самолётидан фойдаланар эди. Ушбу самолётнинг парвоз узоқлиги 6 000 дан - 9000 километргача. Boeing 787-800 – эса 14 000 км.гача тўхтовсиз уча олади.