Канадада ўзбекистонлик оила шахсий самолётида ҳалокатга учради
Торонтодан 200 километр шарқда ерлашган Кингстон шаҳрига учиб, манзилга бир километрча қолганида қулаб тушишди. 7 киши вафот этди. Улар орасида 3 нафар бола бўлган. Бу ҳақда Канадада яшаётган колумнистимиз Бахтиёр Шоҳназар facebook,даги саҳифасида пост қолдирган деб ёзмоқда "sof.uz" нашри.
Ҳаво булутли ва жуда кучли шамол эсаётган бўлган. Ҳозирча учоқ нега қулагани сабаби айтилгани йўқ.
"Отабек билан ўтган март ойида Чикагода ўтказилган Наврўз байрамида танишиб, гаплашгандик. Мен унга ўғлим учувчилигини айтсам, "менинг ҳам учоғим бор, Ҳюстондан ўзим учиб келдим" деганди.
Раҳматлик жудаям саховатли киши эканлигини эшитгандим.
Учоқ ҳалокатида Отабекнинг хотини, ўғли, қизи ва Торонтода яшовчи қариндоши вафот этди. Аллоҳнинг раҳматига эришсин.
Яқинларига сабр-тоқат беришини, жойлари жаннатда бўлишини дуо қилиб қоламиз", деб ёзди Бахтиёр Шоҳназар.
Ҳалокатга учраган “Piper PA-32R” енгил моторли самолётини излаб топишга бир неча соат сарфланди. Самолёт етиб бориш қийин, ботқоқ ерга қулаган.
Сўнгги маълумотларга кўра, “Piper PA-32R” самолёти АҚШда рўйхатдан ўтказилган, Баттонвил аэропортидан Торонтога йўналган.