Прокурор 25 йил аввалги хатолик учун ўқитувчидан узр сўради
- 07.11.2019 11:54
- 428
- Ўзбекистон
Фарғона вилояти суди кассация судлов ҳайъати томонидан Бағдод тумани судининг 1994 йил 20 декабрда Турсунхўжа Абдураҳмоновга нисбатан чиқарган айблов ҳукми бекор қилинди, деб ёзмоқда ЎзА.
Суднинг ҳукмига кўра, Т.Абдураҳмонов бир дона қирқма ов милтиғини ётоқхонасидаги ёстиқ остида ва 41 грамм кўкнор бошоқларини меҳмонхонасидаги дераза токчасида қонунга хилоф равишда сақлаганликда айбланган ва 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, меҳнатга мажбуран жалб қилинган эди. Вилоят суди мазкур жиноят ишини кўриб чиқиб, уни жиноят содир этмаган, деб топди ва уни Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 83-моддасига асосан реабилитация қилди, яъни оқлади.
Судда аниқланишича, ўқитувчилар иш ҳақини ошириш ҳақида Президентга мурожаат қилишгани учун мактабнинг илмий мудири Т.Абдураҳмонов ўша вақтдаги вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан уюштирилган бўҳтон қурбони бўлган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа