Қадимги Мисрда ёвуз руҳлар бўлганми?

“Миср руҳлари” ҳақида баҳс-мунозаралар қарийб бир асрдан буён давом этиб келади. Баъзилар дафналарни тадқиқ қилувчи тадқиқотчининг ўлимини шунчаки тасодиф ҳисоблайди. Бошқалар эса «Йўқ, бу дафналарда асрлар давомида тинчгина мудраб ётган бактерияларни безовта қилинганида», дейди.
Нима бўлганда ҳам ҳозирги асрга келиб эҳромларни ўрганувчи мисршунослар, қадимги Миср руҳи мавжуд ва унинг номи «Радиация», деган фикрга келдилар. Дарвоқе, ҳозирги даврда Мисрда кенг тарқалган қон ракини одатда радиация билан нурланиш келтириб чиқараётгани аниқланган.
Дафналарга қайтамиз. Хўш, асрий қабрларда радиация қаердан пайдо бўлган?
Маълум бўлишича, Мисрда уран қони мавжуд экан. 2013 йилда аниқланган бу жойда ҳозир қазишма ишлари олиб бориш бошланяпти. Бироқ Фиръавнлар даврида уран қазиш олиб борилмаган. Тўғри, сариқ кукун (табиий ҳолатда уран шундай) атом ва ядро бомбалари ишлаб чиқаришга ишлатилмаган, ундан… нон тайёрлашда фойдаланилган. Ўша пайтда одамлар «Худо Осирис бундай нонни яхши кўради», деб ҳисоблашган.
Уран кукуни махсус хумларда, девор орасида сувоқ остида сақланган. Қадимги Миср ёзувлари тадқиқ қилинганда аниқланишича, Осирис шундай нонларни еган, кейин эса ўзидан дафналарни қўриқловчи “руҳлар” чиқарган.
Т.Шомуродов тайёрлади.